a Ривожланишлар ва ўзгаришлар даври

Ривожланишлар ва ўзгаришлар даври


Азиз ҳамкорлар! Компаниямиз ривожланишнинг босқичма - босқич йўлида бир нечта лойиҳа ва режалар асосида иш олиб бормоқда. Ютуқларимиз сони секин-асталик билан кун сайин ошиб бормоқда. 2017 йилнинг 27 сентябр кунидан бошлаб компаниямиз етакчилар кенгашининг қарорига асосан маркетинг режамизга маълум ўзгаришлар киритилди. Яъни, Сизга маълумки, сайтимизда рўйхатдан ўтган абонент 30 кун давомида компания фаол абоненти ҳисобланади. Шу билан бирга 30 кун давомида компания кунлик товар айланмасидан келадиган кунлик бонусдан ҳисобига йиғилиб боради. Эндиликда кунлик бонусни доимий олиб боришингиз учун ой давомида атиги 50 000 (эллик минг) сўмлик бирор маҳсулотимиздан олишингизнинг ўзи кифоя қилади.