a ФУНДУК ЁҒИ

ФУНДУК ЁҒИ

Таркиби: фундук ёнғоғи ёғи, ошқовоқ уруғи ва кунжут ёғлари. Бир неча ёнғоқ ва уруғлардан комбинацияланган ушбу маҳсулот умумий қувватловчи поливитамин шаклида ишлаб чиқарилган. Яъни организмда оқсил, ёғ, углевод, витамин ва минералларга нисбатан эҳтиёж кучайган пайтларда: организмнинг ўсиш даври, қарилик, гриппдан кейинги ҳолат, операциядан кейинги тикланиш даври, камқувватлик ва камқонликнинг турли кўринишларида жуда муҳим ўрин тутади. Ёнғоқлар оиласига мансуб ҳар турли ёнғоқлар бор ва уларнинг таркибида оқсил, ёғ, углевод, витамин ва минераллар бошқа маҳсулотларга қараганда кўпроқ учрайди. Фундук ёнғоғи шу боис қадрлидир. Айниқса, организмнинг репродуктив (насл қолдириш) фаолиятида муҳим ўрин тутувчи витамин Е ни ўзида тутиш борасида ҳам етакчи ўринда туради. Хоҳ аёл, хоҳ эркак организми бўлсин, у организм ўсиши, ривожланиши, ўзидан насл қолдириши, жинсига мувофиқ қомат тузилиши шаклланишида витамин Е нинг аҳамияти катта. Бу комплекснинг яна бир яхши жиҳати ошқовоқ уруғлари мағзи таркибидаги паразитларни туширувчи хусусиятидир. Фундук ёнғоғи таркибидаги оқсиллар оқсил эталони ёки “идеал оқсил” сифатига тенг. Унинг таркибида 16% оқсил бўлиб, ўзида инсон организми учун зарур бўлган барча 20 хил аминокислоталарни сақлайди. Фундукнинг яна бир афзаллиги табиий витамин Е ва оқсиллар мутаносиблиги бўлиб, бу инсон организмидаги барча мушак тўқималарининг ҳаётий фаолияти учун ўта муҳимдир. Фундук халқ орасида эркаклар қувватини ошириши билан машҳурдир. Фундук ёғлари таркибининг кўп қисми поли- ва моно-тўйинмаган ёғ кислоталари бўлиб, бу ёғлар юрак қон-томир тизими касалликлари ҳавфини сезиларли даражада камайтиради. У атеросклерозни даволаш ва олдини олишда ишлатилади ҳамда миокард инфаркти, стенокардия, бош мия қон томирлари склерози бор беморлар аҳволини яхшилайди. Фундук таркибидаги калий тузлари ва витаминлар комплекси юрак мушаклари фаолиятини кучайтиради, қон айланишини яхшилайди. Бундан ташқари у ични юмшатувчи ва ўт ҳайдаш хусусиятига эга. Юқорида санаб ўтилган 3 омилни, яъни ўт ҳайдаши, овқат масса харакатини кучайтириши ва тўйинмаган ёғ кислоталарини (холестеринни) боғлаши атеросклерозни даволаш учун муҳимдир. Фундук таркибида муҳим аминокислоталардан аргинин бўлиб, у мия озиқланишини кучайтиради, иммун тизимини мустаҳкамлайди, қон айланишини кучайтиради ва оқсиллар пайдо бўлишида иштирок этади. Аниқланишича онкологик касалликларни даволашда яхши натижалар бераётган таксол моддаси фундук таркибида ҳам учрар экан. Бу маҳсулотнинг яна бир фойдали жиҳати эмизикли аёлларда сут миқдорини кўпайтиришидир. Хусусиятлари: -мембранастабилловчи; -антиоксидант; -иммуномодулятор.

Maxsulotni sotib olish uchun abonent bo`lishingiz kerak.